Ўзбекистон президенти Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг бориши билан танишди. Хусусан, Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманида ноябрь ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган янги подстанцияни кўздан кечирди.
Жаҳон иқтисодий форуми ҳисоботига кўра, яқин бир йилда энергия инқирози, яшаш харажатларининг ўсиши, озиқ-овқат тақчиллиги, узоқ ва ўрта истиқболда эса табиий офатлар, иқлим, ресурслар инқирози ҳамда улар келтириб чиқарадиган ижтимоий-иқтисодий таназзул ва беқарорлик жиддий хавф туғдириши мумкин.
Тошкентликлар пойтахтнинг сўнгги аёзли кунлардаги оғир аҳволи вилоятлар аҳолиси учун одатий экани ҳақида кўп эшитди. «Газета.uz» Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси билан суҳбатлашиб, бу йилги қиш аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилаётгани, газ, «свет» ва транспорт муаммолари ҳақида сўради.
Ижтимоий тармоқларда Чилонзордаги кўзи ожизлар ётоқхонасида суткалаб чироқ ўчаётгани, масъуллар эса бунга эътибор бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов нафақат қаҳратонда, балки жазирамада ҳам муаммолар исканжасида қолувчи ушбу ётоқхонада бўлиб қайтди.
Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақти чекланди. Озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқаттланиш шохобчалари фаолияти бундан мустасно.
Украина энергетика объектларига оммавий ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мамлакат ягона энергетика тизимининг 50 фоизи йўқотилди. Шунингдек, Кривой Рогдаги турар-жой биноси ҳам ўққа тутилди.
Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли рекорд даражада ошгани сабабли йирик саноат корхоналари учун чекловлар жорий этилмоқда. Электр тақчиллиги Россиядан импорт қилиш ҳисобига қопланяпти.
Ўзбекистонда биринчи қор ёғиши билан энергия тизими инқирозга юз тутди. Бунга асосан аҳоли сони ошиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилди. Хориждаги йирик шаҳарларда ҳам шундай муаммо борми? Уларда ҳам газ ва «свет» тез-тез ўчадими? «Газета.uz» айни шу мавзуда чет элдаги ўзбеклар билан суҳбатлашди.
Наманган шаҳар кенгаши депутати қамалмаганларгина газ ва электр муаммоларидан нолиётганини таъкидлади. Унга кўра, қамоқда бўлганлар эркинлик ва тинчликнинг қадрига кўпроқ етади, улар учун «газ-свет муаммоси аҳамиятсиз». Бу пост сабаб кўтарилган шов-шувлар ортидан унинг депутатлик ваколати тугатилди.
Германия «Шимолий оқим 2» қувурини сертификатлаш жараёнини тўхтатиб қўйгач, Европада газ нархлари 17 фоизгача кўтарилди. Қувурни тасдиқлаш тартиби линиянинг Германиядаги қисмига эгалик қилувчи шўба корхона ташкил этилгунга қадар тўхтатиб турилади. Лойиҳани ишга тушириш 2022 йилнинг марть-апрель ойлари ёки йилнинг иккинчи ярмигача чўзилиши мумкин.
7 октябрь куни газ фючерслари нархи кескин — 22 фоизга пасайиб, минг кубометр учун 1000 доллардан камроқни ташкил қилди. Financial Times нашри газ нархлари қулашини Россия президенти Владимир Путиннинг энергетика масалалари юзасидан қилган чиқиши билан боғламоқда. RT нашрига кўра, экспертлар Европа газ бозоридаги вазият вақт ўтиши билан мувозанатга келиши мумкинлигига ишонч билдирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг